Минск шаҳрида I Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форуми бўлиб ўтди
2024 йилнинг 7-9 февраль кунлари Беларусь Республикаси давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко томонидан мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда, жумладан, олий ва профессионал таълим соҳасида ўзаро манфаатли алоқалар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги ва зарурлигини қайд этилганди. Биринчи Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форуми айни келишувларнинг амалий натижаси бўлди.