• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Image
Украина Британия қуроллари билан Россия ҳудудини нишонга олиши мумкин — Британия ташқи ишлар вазири

"Украинанинг бунга ҳуқуқи бор. Россия Украина ҳудудини нишонга олмоқда, табиийки, бундай вазиятда Киев ўз ҳимоясини таъминлаш зарурлигини ҳис қилмоқда, буни тушуниш мумкин", — дея таъкидлади Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон.

Image
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.

Image
МИБ: 14 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил биринчи чорагида 14 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга ошган.

Image
Ўзбекистон хорижий инвесторларни дивиденд солиғидан озод қилади

Ўзбекистон инвесторларнинг дивиденд даромадидан олинадиган 10 фоизлик солиқни олиб ташлайди. Хусусан, ушбу давлат иқтисодиётига сармоя киритиш ниятида бўлган хорижликлар 3 йил муддатга тегишли мажбуриятдан озод қилинади.